21:42 / 24.09.2020
4 589

Одам савдоси давр муаммоси

Одам савдоси давр муаммоси
Инсон инсонни сотиши нақадар аянчли ва жирканж ҳолат эканлигини ҳаммамиз биламиз.
Аммо, минг афсуски орамизда шундай қабих ишларни қиладиган нобакор инсонлар ҳам мавжуд.

Одам савдоси ўзи нима?
Одам савдоси — куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш йўли билан одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш.

Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг ўзга шаклларини, мажбурий меҳнатни ёки хизматларни, қулликни ёхуд қулликка ўхшаш одатларни, эрксизлик ҳолатини ёхуд инсон аъзоларини, тўқималарини ва (ёки) ҳужайраларини ажратиб олишни англатади.

Ҳозирги кунда дунё бўйича барча мамлакатлар одам савдосига қарши курашишмоқда, ҳатто одам савдосини олдини олиш мақсадида турли қонунлар ҳам чиқарилмоқда. Лекин ҳозирги кунда ушбу жирканж жиноятга қўл ураётган инсонлар ўзимизнинг давлатимизда ҳам мавжуд.

Шу сабабли, мамлакатимизда 2020 йил 17 августда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-633-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирда қабул қилиши айни муддао бўлди.

Мазкур қонуннинг одам савдосига қарши курашиш соҳасида қуйидаги асосий йўналишларни амалга ошириш белгиланган. Жумладан:
  • одам савдосининг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, тиббий, профилактика чора-тадбирларини, ахборотга оид чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;
  • одам савдосига қарши курашишга, шу жумладан одам савдосига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • одам савдосини ўз вақтида аниқлаш ва унга чек қўйиш, унинг оқибатларини бартараф этиш, шунингдек одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар жавобгарлигининг муқаррарлиги принципини таъминлаш;
  • одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шу жумладан ижтимоий ҳимоя қилиш;
  • одам савдосига қарши курашиш соҳасида илмий-тадқиқот ишлари, конференциялар, семинар-тренинглар ва давра суҳбатлари ўтказишга доир фаолиятни, шунингдек ушбу соҳадаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ходимларини касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга доир фаолиятни ривожлантириш ҳамда рағбатлантириш;
  • одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик.

Бундан ташқари, давлатимизда Одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ҳам туни куни ўз ҳизмат фаолиятини олиб бормоқда. Булар жумласига.
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
- Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;
- Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари;
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги киради.

Одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширади.
Аммо давлатимиз томонидан ушбу жиноятчиликка қарши кўплаб қонунлар чиқишига қарамасдан, айрим инсонлар томонидан одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар учраб турибди.

Шуни эсдан чиқармаслик керакки, одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши муқаррар.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг девонхона мудири
Б.Фармонов
Суд архивариуси
Ш.Тўрақулов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Одам савдоси давр муаммоси