13:18 / 26.09.2020
2 330

Мактаблар ва олий таълим муассасаларида дарслар оралиғида жисмоний машқлар ўтказилади

Мактаблар ва олий таълим муассасаларида дарслар оралиғида жисмоний машқлар ўтказилади
Ўзбекистонда аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш орқали аҳолида касалликка қарши иммун тизимини шакллантириш мақсад қилинган.

Президентнинг “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда умумтаълим, профессионал ва олий таълим муассасаларида дарслар оралиғида (катта танаффус вақтида) “Спорт дақиқаси” жисмоний машқлари, дарслар бошланишидан олдин 2 дақиқа нафас олиш машқларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этади.

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари (Б.Мусаев) Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда:

умумтаълим мактабларида 2020/2021 ўқув йилидан жисмоний тарбия фанини барча синфларда ҳафтада 3 соатдан ўқитишни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда спортчи ёшларни саралаш ва катта спортга иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция), ёшлар орасида спортни оммалаштиришда юқори натижаларга эришиш мақсадида ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқиши ва хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, умумтаълим мактабларини камида биттадан устувор, истиқболдаги, ривожланаётган, шу жумладан миллий спорт турларига ихтисослаштиради.

Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчиси (А.Абдувоҳидов) ушбу топшириқларнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мактаблар ва олий таълим муассасаларида дарслар оралиғида жисмоний машқлар ўтказилади