
Вояга етмаган моддий ёрдамга муҳтож фарзандларни моддий жиҳатдан таъминлаб туриш “ота”нинг бурчи ҳисобланади.
Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг 19.01.2007 суд буйруғига асосан қарздор Ж.Ўриновдан ундирувчи М.Амирова фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Қарздор шу кунга қадар алимент пулларини қисман тўлаб келган.
Шу сабабли Мажбурий ижро бюроси Косон туман бўлими давлат ижрочисининг алимент қарзини ҳисоблаш қарорига асосан жорий йилнинг 1 октябрь санасигача бўлган қарздорлик 11 млн 794 минг сўмни ташкил этган.
23 сентябрь куни Бюро ходимларининг ҳуқуқий тушунтиришлари оқибатида Ж.Ўринов алимент пулларини тўлиқ тўлаб берди.
Шуҳрат Мўминов
МИБ Косон туман бўлими давлат ижрочиси
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! МИБ Косон туман бўлими давлат ижрочиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар