08:53 / 29.09.2020
3 356

Ҳид ва таъм сезмай қолиш фақат коронавирус билан касалланган ҳолатда учрайдими?

Ҳид ва таъм сезмай қолиш фақат коронавирус билан касалланган ҳолатда учрайдими?
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов инфекция бўйича айрим саволларга жавоб берди.

Коронавирус инфекциясини юқтирган одамда касаллик аломатлари бўлмаса ҳам атрофидагиларга юқтириши мумкинми?
Албатта, юқтириши мумкин. Мутахассислар томонидан бир неча маротаба такрорланганидек, коронавирус инфекциясини симптомсиз кечираётган беморлар ҳам вирус юқишига сабабчи бўлишади.

Ҳид ва таъм сезмай қолиш фақат коронавирус билан касалланган ҳолатда учрайдими?
Йўқ, албатта. Коронавирус билан касалланмаган беморларда ҳам ҳид ва таъм йўқолиши белгилари бўлиши мумкин. Бу айниқса асаб тизими билан боғлиқ касалликларда кўпроқ учрайди.

Мен 2 ой олдин COVID-19 билан касалланиб шифохонада даволаниб чиқдим. Қайтадан касалланишим мумкинми?
Мутахассисларнинг таъкидлашича, коронавирус инфекцияси билан касалланиб тузалган беморларда турғун иммунитет шаклланади. Баъзи олимларнинг фиркича, турғун иммунитет 2 ойгача, охирги изланишларга кўра олти ойгача сақланиб қолиши аниқланган. Тадқиқотларда коронавирус билан қайта касалланиш ҳолатлари тасдиқланмаган.

Ўқитувчилар мажбуран грипга қарши эмланди. Бу COVID-19 дан қандай ҳимоя қилиши мумкин?
Грипп ҳам коронавирус каби вирус тури ҳисобланади ва ҳар мавсумда қайталанди.
Гриппга қарши эмлаш чоралари кўрилганда гриппга чалиниш хавфининг олди олинади. Бироқ бу коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилмайди. Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ўтказилмагунча уни юқтириш хавфи сақланиб қолади.

COVID-19 пневмонияси билан касалланиб тузалдим. Сочим кўп тўкиляпти, касаллик оқибати бўлиши мумкинми?
Коронавирус инфекциясига чалиниб тузалганидан кейинги оқибатлар ҳақида жуда кўплаб саволлар туғиляпти. Соч тўкилиши ҳам коронавирус оқибатларидан бири бўлиши мумкин. Сиз тери мутахасиссислиги бўйича шифокорга мурожаат қилишингиз керак бўлади.

3 кун олдин COVID-19га ПЗР тест топширгандим, натижа мусбат чиқди. Фақат бурун битиши ва қон босими кўтарилиши бор. Қайси шифокорга учрашишим керак?
Бундай ҳолатда оилавий поликлиника шифокорига мурожаат қиласиз. Агар тана ҳарорати юқори бўлиб, нафас етишмаслиги кузатилса тез ёрдам чақиришингиз керак бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳид ва таъм сезмай қолиш фақат коронавирус билан касалланган ҳолатда учрайдими?