date
views 2 193

“Исузу”даги блендерлар манзилга етиб бормади

“Исузу”даги блендерлар манзилга етиб бормади
Божхона ходимлари томонидан мунтазам ўтказилаётган тезкор тадбирлар натижасида сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро М.У. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автоуловда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 120 миллион сўмлик блендерлар борлиги аниқланди. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Исузу”даги блендерлар манзилга етиб бормади