11:38 / 02.10.2020
2 453

6 та машина тўхтатолмаган «Lacetti»ни симёғоч тўхтатди (фото)

6 та машина тўхтатолмаган «Lacetti»ни симёғоч тўхтатди (фото)
Пойтахтда қоидабузар ҳайдовчи 6 та транспорт воситасига техник шикаст етказиб тўхтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йил 1 октябрь куни соат 14:00 ларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик ва Мовароуннаҳр кўчалари кесишмасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган «Lacetti» ҳайдовчиси 30 ёшли Т.А. ҳаракатини давом эттирган. Мустақиллик шоҳ кўчаси бўйлаб юқори тезликда ҳаракатланиб, Оққўрғон-Мустақиллик шоҳ кўчалари кесишмасига етганда қоидабузарлигини давом эттирган ва ўзидан олдинда бўлган: 1) «Matiz»; 2) «Cobalt»; 3) «Hyundai»; 4) «Nexia»; 5) «Spark»; 6) «Damas» русумли транспорт воситаларига техник шикаст етказган. Сўнг йўлнинг қарама-қарши бўлагини ажратиб турувчи қисмида тунги вақтда ёритиш учун ўрнатилган симёғочга урилиб тўхтаган.

Натижада тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатлари тўлиқ бўлмаганлиги сабабли ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, тезлигини меъёридан ошириб ҳаракатланганлиги аниқланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 6 та машина тўхтатолмаган «Lacetti»ни симёғоч тўхтатди (фото)