23:43 / 05.10.2020
2 034

Божхоначилар йирик миқдордаги ноқонуний импорт билан шуғулланган фирибгар-жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди

Божхоначилар йирик миқдордаги ноқонуний импорт билан шуғулланган фирибгар-жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди
Жорий йилнинг 4 октябрь куни, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити ҳамда Коррупцияга карши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлимлари томонидан “Чуқурсой” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Давлат бюджетига божхона тўловларини тўламаслик мақсадида йирик миқдордаги импорт товарларни паст ставкали товарларга алмаштириш билан шуғулланиб келган, пухта ўйланган жиноий схемага асосланган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Соф.узга Божхона қўмитаси хабар берди.

Маълум бўлишича, олдиндан тузилган режага кўра ташкилот номига хориждан импорт қилинган юқори ставкали генератор, сув пуркагич, чангютгич, кирювгич каби қимматбаҳо хўжалик ускуналари ва қурилиш анжомлари “вақтинча сақлаш” божхона режимига расмийлаштирилиб, ўз омборида юқоридаги товарлар ўрнига жиноий гуруҳ аъзолари томонидан сохта йўл-юк кузатув хужжатларида кўрсатилган қулф, электрод, токқайчи ва арра каби 16 турдаги товарларга алмаштирилаётган вақтда тўхтатиб қолинди.

Юк эгалари ушбу жиноятни амалга ошириш учун жиноий гуруҳга 20 нафар шахсларни ёллаб, ҳар бирининг вазифаларини тақсимлашган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра йўл-юк ҳужжатларида кўрсатилмаган ва ашёвий далил сифатида олинган 31 турдаги 4214 дона товарларнинг умумий қиймати 5 миллиард сўмни ташкил этиши маълум бўлди.

Жиноий гуруҳнинг мақсади амалга ошганида 1 миллиард сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилиб, давлатга 4 миллиард 500 миллион сўмликдан ортиқ зарар етказилар эди.

Мазкур аниқланган қонунбузарлик ҳолати юзасидан ҳозирда божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Корхонанинг ташқи иқтисодий фаолияти эса божхона аудитидан ўтказилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар йирик миқдордаги ноқонуний импорт билан шуғулланган фирибгар-жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди