13:30 / 09.10.2020
3 195

Лавлаги иммунитетни мустаҳкамлайди

Лавлаги иммунитетни мустаҳкамлайди
Қизил лавлаги саломатлик ва узоқ умр кўришга катта таъсир кўрсатади. Таркибидаги витамин А ва витамин Р томирларни қайишқоқ ва майин қилади, юрак-томир касалликлари, айниқса, гипертоник хасталиклар ривожланишининг олдини олади.

Лавлагида «бетаин» деган органик модда бор. У қондаги холестерин даражасини пасайтиради, жигар ишини меъёрлаштиради.
Бу неъмат таркибидаги витамин С организмнинг инфекцион ва шамоллаш касалликларига қаршилик кучини ошириб, иммунитетнинг мустаҳкамланишида кўмаклашади.

Замонавий табобатда қизил лавлаги меъда-ичак, жигар, ўт йўллари касалликларини даволашда ишлатилади. Шарбати — кучли ўт ҳайдаш хусусиятига эга. Пиширилгани — қабзиятда яхши ёрдам беради, бу неъмат айниқса камқонликда фойдали. Шарбати ҳазм жараёнини яхшилаш баробарида моддалар алмашинувида ҳам фаол иштирок этади. Қандли диабет, қабзият, камқонлик, атеросклероз, тиреотоксикоз сингари дардларни тузатишда ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лавлаги иммунитетни мустаҳкамлайди