23:00 / 09.10.2020
2 674

105,2 млн. сўм улуш пуллари фуқарога ундириб берилди

105,2 млн. сўм улуш пуллари фуқарога ундириб берилди
Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 09.06.2020 йилдаги 2-1002-2003/1016-сонли ижро варақасига асосан, қарздор Д.Худайбердиевадан ундирувчи Ш.Худойбердиев фойдасига 105 млн. 218 минг сўм улуш пулларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан ижро иши қўзғатилиб, қарор нусхалари тарафларга ижро қилишлик учун юборилган. Бироқ қарздор томонидан қонун талаблари асосида берилган ихтиёрий муддатда улуш пулларини ундирувчи фуқарога ўз вақтида тўлаб бермаган.

Оқибатда МИБ туман бўлими давлат ижрочиси Д.Киргизов томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жорий йилнинг 28 сентябрь куни ундирувчи фуқаро фойдасига 105.218 минг сўм улуш пул маблағлари тўлиқ ундириб берилди.

Ижро ҳужжати ижроси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 105,2 млн. сўм улуш пуллари фуқарога ундириб берилди