08:13 / 10.10.2020
1 619

Тошкентда ўпка МСКТ нархлари икки баробарга ошгани аниқланди

Тошкентда ўпка МСКТ нархлари икки баробарга ошгани аниқланди
Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Тошкент шаҳридаг тиббиёт муассасаларида ўпканинг Мультиспирал компьютер тамографияси (МСКТ) нархлари ўрганилди.

Эпидемиологик вазият аҳоли ўртасида ўпканинг Мультиспирал компьютер томографиясига (МСКТ) бўлган эҳтиёжни ортишига олиб келди.

Тошкентдаги хусусий клиникалардаги МСКТ хизматига бўлган нархларнинг кўтарилиши натижаси ўлароқ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан жорий йилнинг июл-август ойларида хусусий клиникалардан олинган маълумотларга асосланиб ўрганиш ўтказилди.

Дастлабки тезкор ўрганишлар натижасида, қуйидаги маълумотлар аниқланди. Унга кўра, МСКТ хизматини пойтахт бўйлаб 18 та тиббиёт муассасаси томонидан кўрсатилган. Ушбу хизматнинг умумий қиймати 185 млрд. сўмни ташкил этган. Якка тартибдаги хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи бозорида устун мавқеи мавжудлиги аниқланмаган.

Олинган маълумотларга кўра хизмат нархи 195 мингдан 400 минг оралиғида белгиланган (кўрсаткич жадвали келтирилган).

Шунингдек, ўрганишлар орқали ушбу хизматнинг нархлари Республикадаги эпидемиологик вазиятга қадар 90 мингдан 150 минг сўм оралиғида бўлганлиги аниқланган.

Тиббий муассасалардан олинган маълумотларга кўра, тақдим этилаётган хизмат нархларининг ўсишига МСКТ хизматларига бўлган талабнинг кескин ортиши, касалланганлар сони кўпайиши билан боғлиқ бўлиб, шу сабабли кўплаб тиббиёт муассасалари 24 соатлик иш режимига ўтганлар, бу эса ускуналарга ортиқча юклама тушишига, уларни тез бузилишига, қайта тиклаш учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларни доимий равишда сотиб олишга тўғри келаётгани кўрсатилинган.

Тиббиёт муассасаларнинг 24 соатлик режимга ўтганлиги ортидан эса, муассаса ходимларига қўшимча ҳақ тўлашга олиб келган. Бу ҳам ўз навбатида хизмат нархларининг кўтарилишига таъсир кўрсатган.

Айрим тиббиёт муассасаларининг ҳисоб-китобларини ўрганиш натижалари МСКТ нархларининг ошиши хизматнинг ўзига хос хусусиятлари ва индивидуал ёндашувидан келиб чиққан ҳолда шаклланишининг тўғрилигини кўрсатди.

Республикадаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Қўмита хусусий тиббиёт муассасаларини МСКТ хизмати учун нархларни асоссиз оширмаслигига кўрсатма берди, дейилади антимонопол қўмита хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ўпка МСКТ нархлари икки баробарга ошгани аниқланди