14:10 / 18.10.2020
1 610

Тадбиркорга 353,7 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ундирилди

Тадбиркорга 353,7 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими иш юритувида Тошкент шаҳар Иқтисодий судининг 06.07.2020 йилдаги 4-10-2002/103-сонли ижро варақасига асосан, қарздор хусусий корхонасидан ундирувчи корхона фойдасига 353 727,65 АҚШ доллари, 16 000 АҚШ доллари пеня ва 17 840 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига жорий йилнинг 20 июль куни келиб тушган ва шу куни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро ҳужжатидаги талабларни бажариш учун қарздорга 10 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Шунингдек, қарздор корхона томонидан суд қарори ижроси белгиланган ихтиёрий муддатда бажарилмаганлиги сабабли, қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамига инкассо топшириқномаси юборилган.

МИБ туман бўлимининг мажбурий ижро харакатлари давомида қарздор корхона ҳисоб рақамидан ундирувчи тадбиркор фойдасига 353 727,65 АҚШ доллари шунингдек, 16 000 АҚШ доллари пеня ҳам ундирилиб, ундирувчи тадбиркорнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорга 353,7 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ундирилди