20:23 / 19.10.2020
875

Сирдарё ва Наманган вилоятларида фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Сирдарё ва Наманган вилоятларида фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
Ҳаётда шундай инсонлар борки, улар бировнинг хаққидан қўрқмайдилар. Қилаётган ишлари ноқонуний эканлигини билсаларда жиноятим фош бўлмайди деб уйлайдилар ёки «Болта тушгунча, кунда дам олар» қабилида иш кўрадилар. Жиноятлар албатта фош этилади, жиноятчилар эса ўз жазосини олади.

Сирдарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКда бош мутахассис бўлиб ишловчи, 1986 йил Сирдарё вилоятида туғилган фуқаро, Мирзаобод туманида ўзининг номига ташкил қилинган анорчиликка ихтисослаштирилган “Нуриддин асл мевалари” фермер хўжалигининг 2,7 гектар ер майдонини туман ҳокимлигидаги танишлари орқали Гулистон туманида яшовчи фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 66 млн. сўм олган вақтида ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари жиноят устида қўлга олинди.

Янгиер шаҳридаги «Антилюкс» МЧЖда иш юритувчи вазифасида ишловчи, 1979 йил Сирдарё вилоятида туғилган фуқаро ҳокимият, банк ва кадастр ташкилотларида ишловчи танишлари орқали Янгиер шаҳрида яшовчи фуқарога имтиёзли равишда наъмунали уй олиб беришини ва хусусий боғча қуриш учун 10 сотих ер майдони ажратишда амалий ёрдам кўрсатишни ваъда килиб, бунинг учун 2500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўзбекистон Темир йўллари АЖга қарашли “Ўзвагонтаъмир” АЖ “Ховос вагонларни таъмирлаш депоси” ишчиси темир йўл соҳасида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқарони Тошкент темир йўл вакзалининг қўриқлаш отрядига ишга киритиб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Шунингдек, Наманган давлат университети докторанти, 1987 йил Чуст туманида туғилган шахс маҳаллий фуқарони 2 000 АҚШ доллари эвазига Қирғизистон Республикаси ОТМларининг бирига ўқишга киритиб қўйишини ҳамда 2021-2022 ўқув йилида Наманган ДУга ўқишини кўчиртириб беришини айтиб турмуш ўртоғи воситачилигида сўралган пулни олган вақтида ДХХ Наманган вилояти Бошқармаси ҳамда Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, энг ачинарлиси, ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этаётган бир вақтда, у ўзининг жиноий қилмишларини давом эттирди. Аниқроғи бошқа бир фуқарога Украина давлатининг Харков миллий университетидан ўқишини Наманган ДУга кўчиртириб беришини ваъда қилиб, бунинг учун 800 АҚШ доллари ва 2 млн сўм олган вақтида қўлга олинди.

Бундан ташқари ушбу фуқародан олдин ҳам 2000 АҚШ доллари олганлиги мълум бўлди.
Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)