
Акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларини божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаган ҳолда юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари фуқаро А.Ш. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинани тўхтатиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечиришди.
Натижада, автомашина юкхонасида унда йўловчи сифатида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Т.М.га тегишли бўлган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари ҳамда акциз маркалари бўлмаган умумий қиймати 60,5 миллион сўмлик 5500 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Акциз МаҳсулотлариКонтрабандага QarshiФарғона ВилоятиТамакі МаҳсулотлариБожхона ТўловлариНоқонуний Олиб Кириш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар