00:03 / 26.10.2020
1 615

Мутахассис: коронавирус асоратлари 6 ойгача сақланиб қолиши мумкин

Мутахассис: коронавирус асоратлари 6 ойгача сақланиб қолиши мумкин
АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан тушаётган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

- Коронавирусдан 13 кун даволандим. Реанимацияда 5 кун кислород билан ётдим. Тўлиқ муолажа олдим. Ҳозирда кўкракда оғриқ бор. Кўпроқ ҳаракат қилсам, юрагим безовта қилади, тез уради. Бу ўтиб кетадими?
- Касалликнинг ўткир даври ўтгани, даволаниш муолажаларини олингани, сизнинг касалликдан батамом холис бўлдангизни англатмайди.
Касаллик белгилари беморнинг умумий ва руҳий ҳолати, унда мавжуд бўлган ёндош касалликлар ва уларнинг кечиш даври (компенсация ёки декомпенсация) ҳамда реабилитация жараёнининг тўғри ташкил қилинишига ҳам бевосита боғлиқ.

Оғир холатларда симпоматика 6 ойгача сақланиб қолиши ҳам мумкин. Шунинг учун шифокор тависясига риоя қилиш зарур.

- Отам бир ойдан бери коронавирус билан оғрияптилар. Вирус қолмади, аммо ҳамон йўтал тўхтамади. Аппаратсиз нафас олишлари қийин. Бу қанча давом этиши мумкин?
- Ушбу ҳолат коронавиус касаллиги ўпкани зарарланганидан далолат беради, бундай вазиятда нафақат коронавирус ва унинг асоратлари, балки беморда мавжуд ёндош касалликлар ҳам ноодатий тарзда кечиши мумкин.

Шунинг учун хам шифокор тавсияларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, даволаниш-реабилитация жараёнини ўташ зарур. Шунингдек, тоза ҳавода сайр, нафас гимнастикасини бажаришни ҳам унутмаслик керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)