18:00 / 28.10.2020
2 081

Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади
Ўзбекистон ҳамда Туркия ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Туркия мудофаа вазири, генерал Хулуси Акар бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Мудофаа вазирлигида қабул уюштирилиб, музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида мудофаа вазири, генерал-майор Баҳодир Қурбонов ва Хулуси Акар Ўзбекистон ҳамда Туркия давлатларини бир-бири билан чамбарчас боғлаб турувчи жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтишди. Дини, тили, тарихий урф-одатлари бир бу икки халқнинг дўстона муносабатлари бундан кейин ҳам янада мустаҳкамланиб боришига ишонч билдиришди.

Музокара давомида мудофаа вазирлари давлат раҳбарларининг Ўзбекистонга ва Туркияга амалий ташрифлари давомида эришилган натижаларга, шунингдек ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, истиқболига ҳам алоҳида эътибор қаратишди.

Музокаралардан сўнг икки давлат Мудофаа вазирлиги раҳбарлари ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимни имзоладилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади