16:16 / 29.10.2020
1 718

Инфекция юқтирган бемор тузли овқатларни истеъмол қилса бўладими?

Инфекция юқтирган бемор тузли овқатларни истеъмол қилса бўладими?
АОКА залида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди.

- Коронавирусга чалинган одам тузли овқатларни истеъмол қилса бўладими? Қанча миқдордаги тузли маҳсулот меъёр ҳисобланади?
- Тузли овқат маҳсулотларни меъёрида истеъмол қилса бўлади, агар жуда ҳам шўр бўлмаса.
ЖССТнинг кундалик истеъмол қилиниши керак бўлган туз миқдорини кунига 5 граммдан ошмаслиги керак деб белгилайди.

Агарда сурункали равишда бу меъёрдан ортиқча туз истеъмол қилинса, инсон организмида юрак-қон томир касалликлари, айниқса қон босимининг кўтарилишига таъсир қилиши мумкин деб баҳолайди.

Бугунги кунда эса, коронавирус касаллиги қон босими юқори бўлган ёки юрак қон-томир касалликларига мойиллиги бўлган шахсларда оғирроқ кечаётгани олимлар ва шифокорлар томонидан таъкидланиб келинмоқда. Шунинг учун, ортиқча истеъмол қилинган туз ва уни сурункали равишда истеъмол қилинишига ўтилиши коронавирус касаллигини оғирроқ кечувига сабаб бўлиши мумкин.

Овқатланиш борасида, янги маҳсулотлардан тайёрланган овқатлар доим организмга шифо сифатида таъсир қилади. Ха, бу ўринда уни тайёрлаш ва сақлаш қоидаларига ҳам риоя қилсангиз, организмингизни соғлом бўлишини таъминлайсиз ва иммун тизимини мустаҳкамлайсиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Инфекция юқтирган бемор тузли овқатларни истеъмол қилса бўладими?