10:43 / 31.10.2020
2 220

Фуқарога 60 млн. сўм маънавий зарарни МИБ Чилонзорда ундириб берди

Фуқарога 60 млн. сўм маънавий зарарни МИБ Чилонзорда ундириб берди
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 03.09.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Тошкент шаҳар Молия бошқармасидан ундирувчи фуқаро Н.Мелиқулов фойдасига 60.000.000 сўм маънавий зарар ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига Тошкент шахар, Учтепа туманлараро судидан 26.09.2020 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, почта алоқа хизмати орқали қарздорга юборилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор ташкилот томонидан 21.10.2020 йилда 60.000.000 сўм маънавий зарар пули Бюронинг Чилонзор тумани депозит ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Ундирувчи фуқаро 05.10.2020 йил куни ўзига тегишли ҳисоб рақамини тақдим этганидан сўнг маънавий зарар пул маблағлари ундирувчига ўтказиб берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқарога 60 млн. сўм маънавий зарарни МИБ Чилонзорда ундириб берди