
Кечадан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Аи-80 русумли бензиннинг нархи ошди.
Шу вақтгача Тошкент шаҳридаги айрим «заправка»ларда Аи-80 русумли бензин 4100 сўмдан 4500 сўмгача сотилаётган эди. Ҳозирда ушбу маркадаги бензин турли ёқилғи қуйиш шоҳобчаларида 4500 сўмдан 4800 сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 бензини нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар