Фото: «Xushnudbek.uz»
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратини ташкил этиш фақат Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилишини кўзда тутувчи тартиб жорий қилиниши мумкин. Бу ҳақда блогер Хушнуд Худойбердиев хабар берди.
Хушнуд Худойбердиевнинг ёзишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги «Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 364-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Мазкур қарор лойиҳасига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда фуқароларнинг Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фақат Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилиши ҳамда Ўзбекистонда бошқа ташкилотларнинг Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмаслиги кўзда тутилмоқда.
Қарорнинг амалдаги таҳририда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасидан бошқа ташкилотларнинг Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этишига расмий тақиқ белгиланмаган.
«Kun.uz»нинг ёзишича, ушбу лойиҳа билан батафсил танишиш мақсадида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталидан амалга оширган қидирувлар натижа бермаган. «Лойиҳа ушбу платформага жойланмай, «ёпиқ эшиклар ортида» қабул қилиниб кетиши эҳтимоли мавжуд», — дейилади нашр хабарида.
Жамоатчилик муҳокамасига эълон қилинган янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни лойиҳасининг 15-моддасида (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний соҳадаги ваколатлари) қўмита Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги зиёрат жойларига боришини, шу жумладан, Ҳаж ва Умра ибодатини амалга оширишни ташкил қилади, деган қоида акс этган. Амалдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунда қўмитага бундай ваколат берилмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади
Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди
«Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади
Сунъий интеллект қадимги юнон файласуфи Платоннинг қабрини топди
Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди
Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди