07:30 / 17.11.2020
1 858

Отахон суратга олиш жараёнлари кетаётганидан бехабар зўравонликка учраган йигитчанинг ёнини олди (видео)

Отахон суратга олиш жараёнлари кетаётганидан бехабар зўравонликка учраган йигитчанинг ёнини олди (видео)
Кадр: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда кекса отахон суратга олиш жараёнлари кетаётганидан бехабар зўравонликка учраган йигитчанинг ёнини олгани тасвирланган видео пайдо бўлди.

Видеодан кўриш мумкинки, суратга олиш гуруҳи йўлнинг четида бир йигит ўқувчилар каби сумка тақиб олган кўзойнакдаги бошқа бир тенгдошини ураётгани саҳнаси суратга олинаётган бўлган. Шунда қарама-қарши тарафдан юриб келган кекса отахон «зўравон» йигитнинг ёнига бориб, елкасидан тутган. Афтидан, нуроний улар ростан ҳам уришяпти деб ўйлаган.

Шундан сўнг атрофдаги суратга олиш гуруҳи аъзолари отахоннинг ёнига келиб, улар шунчаки роль ўйнаётганини тушунтирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)