8 076
«Алишер Усмонов деган ҳооов миллиардер…» – Шуҳрат Абдураҳмоновнинг учинчи аудиоси тарқалди
Интернетда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг овози дейилаётган яна бир аудио тарқалди.
«Битта-иккита сассиқ, ҳамманг ҳар ёқдан келгансан… Айт сенлар ҳам. Шармандамисан, виждонинг борми, ориятинг борми? Менга эмас Андижон... Ҳей ифлос, нима деб сасияпсан Андижонимизни? Хоҳласанг, беш-олтитанг автобусга ўтиргин-да, бор, ўтиб кел Фарғонага, Наманганга, бошқа вилоятларга бор. Нимадан қолиб кетаётган эканман мен Андижонда.
Алишер Усмонов деган ҳооов миллиардер Наманганда туғилган экан. 50 миллион доллар пул берипти. Наманганда мана шунақа қилиб туманларни обод қилишга. Андижонлик қайси ифлос менга бир сўм пулини бериб қўйяпти? Энди бориб Наманганда 50 миллион долларга у нима қиляпти-ю, бир сўм пули йўқ Андижон нима қиляпти, солиштириб кел. Бутун республика келиб Наманганга, ҳаммаси келишиб тайёр пулни ея олмаяпти», — деган Андижон вилояти ҳокими.
Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти ҳокимининг дастлаб тарқалган аудиоси юзасидан билдирилган расмий муносабатда овоз Ш. Абдураҳмоновга тегишли экани тан олиниб, у «икки йил муқаддам ёзиб олинганлиги» таъкидланган эди.
Ўша аудиода «шаллақи» аёлларни 15 суткага «тиқиб қўйгани» айтиб мақтанган ҳокимнинг кўп ўтмай иккинчи аудиоси тарқалди. Унда тадбиркорларни ҳақоратлар билан обдон «сийлаб», улардан бирини «Андижон шаҳрининг шакали»га ўхшатади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди: ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди
Гренландия Дональд Трампга орол сотилмаслигини эслатиб қўйди
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Путин МДҲ етакчилари билан учрашувда қандай фикрлар билдирди?
Эрдўғон: “Суриядаги курд жангарилари ё қуролларини топширади, ё дафн қилинади”
Давлат хизматлари соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва енгилликлар маълум қилинди
Венгрия бош вазири: Европа Украинадаги можарода ютқазди