00:23 / 24.11.2020
4 684

Аёл кишини ечинтириб, видеога олганлар юзасидан маълумот берилди

Аёл кишини ечинтириб, видеога олганлар юзасидан маълумот берилди
Ички ишлар вазирлиги аёл кишини ечинтириб, жараённи видеотасвирга олиб ижтимоий тармоқларга тарқатиш билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Хоразм шевасида сўзлаётган бир гуруҳ аёллар томонидан бошқа бир аёл кишини қизлик иффати йўқлигини рўкач қилиб ечинтириб уяли телефони орқали олган видеотасвир тарқалди.

Ушбу видеолавҳадаги ҳолат қачон, қаерда содир бўлганлиги ва жараён иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритиш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилди.

Олиб борилган суруштирув жараёнида мазкур ҳолат жорий йилнинг 7 октябрь куни Урганч шаҳрида содир бўлганлиги маълум бўлди.
Жараён иштирокчиларининг шахси тўлиқ аниқланган бўлиб, тергов манфаатлари ва жабрланувчининг шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш мақсадида иштирокчиларнинг исм-шарифлари ошкор этилмайди.

Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш, шунингдек шахсга доир маълумотлардан қонунга хилоф равишда турли кўринишда фойдаланиш қонун билан таъқиб қилинади.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушбу видеолавҳани ижтимоий тармоқларда тарқатаётган шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳам кўриб чиқилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)