12:30 / 24.11.2020
2 899

Сохта "стаж" маълумотлари билан пенсияга чиқишяпти(ми)?

Сохта "стаж" маълумотлари билан пенсияга чиқишяпти(ми)?
Фуқароларнинг пенсия ва нафақалар тайинланиши учун мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва тақдим этилаётган маълумотларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш юзасидан Пенсия жамғармаси томонидан доимий мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Мониторинглар давомида давлат пенсияларини тайинлашда тақдим этилаётган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномаларнинг ҳаққонийлигини ўрганилганда “Ўзархив” агентлиги тасарруфидаги айрим архив идоралари томонидан сохта маълумотлар тақдим этилаётганлиги ҳолатлари аниқланмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилоятида жорий йилда ўтказилган ўрганишларда, Сурхондарё вилояти Шеробод тумани шахсий таркиб ҳужжатлари, Давлат архиви томонидан мазкур архив фонди сақловида бўлган китобларда айрим фуқароларнинг иш ҳақи ва иш стажи тўғрисидаги маълумотлари шубҳа уйғотиб, қайта ўрганилганда ушбу туманда яшовчи фуқаро Б.К.га 1995-2004 йилларда ишлаганлиги ҳақидаги 04.11.2020 йилдаги иш ҳақи маълумотномаси архив фондида сақланаётган бирламчи ҳужжатлар билан солиштирилганда, фуқаро Б.К.нинг исми-шарифи китобнинг охирги қаторларига бошқа сиёҳли ручкада қўшимча равишда қўшиб қўйилганлиги маълум бўлди.

Худди шунингдек, Шеробод тумани Давлат архиви томонидан шу туманда яшовчи фуқаро Ч.Д.га, Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро М.С.га, Қизириқ туманида яшовчи фуқаро С.Ж.га ва Ангор туманида яшовчи фуқаро К.Т.ларга ҳам архив фондида сақланаётган тугатилган ёки архив фондига ҳужжат тақдим қилган бошқа корхона ва ташкилотларнинг иш ҳақи ҳисоблаш китобларининг охирги қаторларига бошқа ручка ва бошқа ёзувлар билан қўшиб ёзилган архив маълумотномалари тақдим қилинганлиги аниқланган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ва шу кунларда аниқланаётган ҳолатлар Пенсия жамғармасининг масъуллари томонидан таҳлил қилиниб, ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тўпланган ўраниш материаллари ҳуқуқни муофаза қилиш идораларига ўтказилди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, Пенсия жамғармасининг пенсия таъминоти учун йўналтирилган маблағларидан мақсадли фойдаланиш Пенсия жамғармаси соҳасида ишловчи ҳар бир ходимнинг энг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сохта "стаж" маълумотлари билан пенсияга чиқишяпти(ми)?