16:00 / 30.11.2020
2 993

Антисептик воситаларнинг зарарли хусусиятлари айтилди

Антисептик воситаларнинг зарарли хусусиятлари айтилди
Ўзбекистон Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти етакчи илмий ходими Ҳайдар Юнусов антисептик ва дезинфекцияловчи воситаларнинг зарарли хусусиятлари ҳақида гапирди. Олимнинг Kun.uz мухбирига берган интервьюда айтишича, мазкур воситалар таркибидаги хлор ва спирт бирикмалари инсон танасига турли шаклларда таъсир қилади.

«Бугунги кунда антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар республикага чет элдан импорт асосида кириб келади. Улар спирт, хлор ва унинг бирикмаларидан ташкил топган.

Хлорнинг инсон организми учун жуда ҳам зарарли томонлари бор. Масалан, у аллергия берувчи хусусиятга эга. Яна нафас йўлларига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Антисептиклар таркибида спирт бўлгани учун қўлни тез қуритади ва ёриқчалар пайдо бўлишига олиб келади. Бу ҳам нохуш вазиятларни келтириб чиқаради
», деди илмий ходим.

Ҳайдар Юнусовнинг сўзларига кўра, институт олимлари янги турдаги антисептик воситалар яратган. Маълум бўлишича, мазкур воситаларда хлор моддаси мавжуд эмас.

«Бизлар нанотехнологиялар қўллаш билан полимерда кумуш нанозарраларини шакллантириб, улар асосида дезинфекцияловчи ва антисептик хусусиятига эга воситани яратдик. Ушбу воситани ишлаб чиқаришга рухсатнома ҳам олдик.

Мазкур восита мактаб, боғча, транспорт воситалари ва умуман жамоат жойларини дезинфекция қилишда яхши самара беради. Таркибида хлор йўқ. Буни ишлаб чиқишда маҳаллий целлюлоза эфиридан фойдаландик
», - деди институт ходими.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Антисептик воситаларнинг зарарли хусусиятлари айтилди