15:50 / 02.12.2020
2 270

Тадбиркорга 29,2 млн. сўм ундириб берилди

Тадбиркорга 29,2 млн. сўм ундириб берилди
Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувига, Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 24.08.2020 йилдаги 4-1102-2002/514-сонли ижро варақасига асосан, қарздор “Қишлоқ қурилиш инвест” корхонасидан ундирувчи “GREAT ROADS CONSTRUCTION PROJECT” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 29.227.451 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 10.11.2020 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилиб, қўзғатиш қарори қарздорга ижро қилишлик учун юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси Б.Тўхтабоев томонидан олиб борилган ҳуқуқий тушунтириш ишлари натижасида қарздор ихтиёрий равишда қарздорликни тўлиқ тўлаб берди. 24.11.2020 йил куни ундирилган 29.227.451 сўм пул маблағлари ундирувчи томонидан тақдим қилинган ҳисоб рақамга ўтказилди ва ижро ҳужжати ижроси Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 41-модда, 1-бандига асосан ижро ҳужжати тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорга 29,2 млн. сўм ундириб берилди

Жамият янгиликлари