07:34 / 04.12.2020
2 850

Тошкентда бир ой ичида совуқ қурол билан юрган 500 дан ортиқ киши аниқланди

Тошкентда бир ой ичида совуқ қурол билан юрган 500 дан ортиқ киши аниқланди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати
Тошкент шаҳар ИИББ жамоат жойларида фуқароларда пичоқ ва бошқа хавфли буюмлар борлигини аниқлаш бўйича олиб борилган ишлар натижаси ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 5 ноябрдан 2 декабргача бўлган давр ичида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185-2 (совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш) ва 185-3 (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли сифатида муомалада бўлиши тақиқланган ашёларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши) моддалари бўйича 541 та баённома расмийлаштирилган.

Суд 50 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий қамоқ жазосини белгилаган, қолган шахслар суд органлари томонидан айбдор деб топилиб, жаримага тортилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2020 йил 5 ноябрь куни «Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолаганди. Қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 185-2 ва 185-3-моддалар киритилди. Мазкур моддалар билан совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида ишлатилиши мумкин бўлган буюмларни олиб юриш ва уларнинг Ўзбекистон ҳудудидаги савдоси учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Шунингдек, Жиноят кодексининг қурол ёки совуқ қурол сифатида ишлатилиши мумкин бўлган ашёлардан фойдаланган ҳолда қасддан баданга шикаст етказганлик учун жазо чораларини белгилаш тўғрисидаги 104 ва 105-моддаларга ўзгартириш киритилган.

Ўзбекистонда 2020 йилнинг дастлабки саккиз ойида ўткир тиғли предметлардан фойдаланган ҳолда 542 та жиноят содир этилган, шундан 168 таси қотиллик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда бир ой ичида совуқ қурол билан юрган 500 дан ортиқ киши аниқланди