15:20 / 07.12.2020
6 025

Андижонда бировнинг хотини билан «юрган» прокурор ёрдамчиси ишдан олинди

Андижонда бировнинг хотини билан «юрган» прокурор ёрдамчиси ишдан олинди
Одамларга гап топилмай туради, айниқса, ижтимоий тармоққа «танда қўйган»лар учун. Икки кундан буён Андижон вилоятидаги туманларнинг бирида прокурор ёрдамчисига оид воқеа муҳокама мавзусига айланди: эмишки, у бировнинг хотини билан «юрар» экан! Муносабат-изоҳлардаги тавқи-лаънатларни-ку, қўяверинг...

Кўп ўтмай ўша «Дон Жуан» ишдан олингани ҳақида хабар тарқагач, муҳокамаларнинг кейинги босқичи бошланди. Эътиборлиси, бу сафар прокуратура ходимига хайрихоҳлар ҳам пайдо бўлиб, шахсий ҳаёт дахлсиз экани, бунинг учун ишдан ҳайдашдек чора қўллаш тўғри эмаслиги таъкидланади...

Бугун эрталаб иш юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати билан боғланиб, керакли маълумотларни олгач, гап орасида андижонлик «иштонбоғи бўш» ходим ва унинг «севлигиси»га оид хабарлар хусусида ҳам сўралди.

Маҳкама матбуот хизмати раҳбари ҳаммасидан бохабарлиги, ходимнинг ишдан бўшатилганига изоҳ ўлароқ, тизимда профессионал салоҳиятидан ташқари «шахсий ҳаёт» масаласига ҳам қаттиқ эътибор берилиши, ахлоқи сўроқ остидаги кадрдан, агар у «алмаштириб бўлмас» тақдирдаям, дарҳол воз кечилиши мутлақо табиий эканини қайд этди. Зеро, Бош прокурорнинг махсус буйруғи билан тасдиқланган «Касб одобномаси» шуни талаб қилади...

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда бировнинг хотини билан «юрган» прокурор ёрдамчиси ишдан олинди