
Бюронинг Чортоқ туман бўлими давлат ижрочилари томонидан алимент маблағларни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида тегишли чоралар кўрилмоқда. Куни кеча олиб борилган тушунтиришлар мобайнида чортоқлик ота ўз фарзанди учун алимент маблағни 18 ёшга қадар тўлаб берди.
Гап шундаки, бўлим иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўргон туманлараро судининг 19.01.2017 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Тўхтабоев Турсунбойдан ундирувчи Тўхтабоева Назокат фойдасига 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Навбатдаги ижро ҳаракатлари давомида фуқаро Турсунбой Тўхтабоевга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида” ги низомнинг 9-бандида алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунга қадар ҳар қандай давр учун ва беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга ошириш тушунтириб ўтилди.
Ўзаро мулоқотлар жараёнида буни тушунган ота фарзанди учун вояга етгунга қадар ҳисобланган 22.752.739 сўм алимент маблағни тўлиқ тўлаб берилди. Бўлим иш юритувида ижро хужжати тамомланди.
МИБ Наманган вилоят бошқармаси
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар