07:00 / 11.12.2020
3 471

Олимлар одам умри давомида ўртача қанча пластик ейишини аниқлади

Олимлар одам умри давомида ўртача қанча пластик ейишини аниқлади
Фото: Reuters
Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси (WWF International) томонидан ўтказилган тадқиқот давомида замонавий инсон умри давомида 20 килограммга яқин микропластик истеъмол қилишини аниқлади, деб хабар беради Reuters.

Таъкидланишича, одамлар бир ҳафта давомида пластик кредит картасининг эквиваленти миқдорида пластик ейиши мумкин, асосан, микропластикка бой ичимлик суви, шунингдек, моллюскалар каби маҳсулотлар орқали.

Шундай қилиб, инсон организмига бир ойдан сўнг 4х2 ўлчамдаги Lego кубигичалик, бир йилда — ўт ўчирувчилар каскасидек пластик тушади.
Шу каби истеъмолдан сўнг, инсон ўн йил давомида 2,5 килограмм пластик ейди, бу иккита катта ўлчамли пластик трубаларга эквивалент. Бутун умри давомида — 20 килограммга яқин.

Reuters’нинг ёзишича, сўнгги 50 йил ичида пластмасса ишлаб чиқариш кескин ошган. Пластик биологик парчаланмайди, балки майда бўлакларга бўлиниб натижада атрофга тарқалади, хусусан, озуқа занжирига ҳам тушади.

Саутгемптон университети эколофик фанлари профессори Малкольм Хадсоннинг аниқлик киритишича, атроф-муҳитда микропластикдан ташқари, нанопластик дея аталувчи, аниқлаш қийин бўлган майда зарралар миқдори ҳам ортиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар одам умри давомида ўртача қанча пластик ейишини аниқлади