
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Хоразм вилояти ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорлигида рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Унда жарималарни 60 кун ичида тўламаган ҳайдовчилар аниқланиб, транспорт воситалари жарима майдонига қўйилмоқда. Уларнинг сони 500 га яқинлашган.
МИБ хабарига кўра, шу кунгача йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун тайинланган жарималарни тўламай юрган қоидабузарлардан давлат ғазнасига 1,4 млрд. сўм ундирилган.
Ушбу пул маблағлари пропорционал тартибда, тенг равишда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар