22:11 / 11.12.2020
4 112

Хивадаги Тошҳовли саройи деворининг бир қисми хусусий корхона томонидан бузиб ташланди

Хивадаги Тошҳовли саройи деворининг бир қисми хусусий корхона томонидан бузиб ташланди
Фото: Telegram / «Восток и вокруг»
Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти 10 декабрь, пайшанба куни Хива шаҳридаги Тошҳовли саройида девор бузилиши бўйича ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мақолага муносабат билдирди.

Аниқланишича, Тошҳовли саройининг шарқий томонидаги девор қисми бузилишига сабаб — буюртмачи ташкилот Ичанқалъа давлат музей-қўриқхонаси бўлиб, «Сургут нефть строй» пудратчи хусусий корхонаси томонидан 8 декабрь куни деворнинг тепа қисми бузилган.

Маданият вазирлигининг маълум қилишича, Ичанқалъа давлат музей-қўриқхонасида ҳар қандай таъмирлаш-тиклаш ишлари департамент қошидаги Илмий-эксперт кенгаши хулосаси асосида бажарилиши ва ЮНЕСКО ташкилоти билан келишиш зарурлиги аниқ белгиланган.

Аммо лойиҳа Илмий-эксперт кенгашига киритилмаган ва саройда лойиҳасиз таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилганлиги аниқланган. Ҳозирда департамент ушбу саройда таъмирлаш-тиклаш ишларини тўхтатган ва ҳуқуқ тарғибот идораларига ҳужжат тайёрланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декабрида Маданият вазирлиги Тошҳовли маданий ёдгорликка ўрнатилган алюмин ромни олдириб ташлаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хивадаги Тошҳовли саройи деворининг бир қисми хусусий корхона томонидан бузиб ташланди