23:52 / 14.12.2020
4 517

ИИБ ходимини кафеда калтаклаган икки шахс қамоққа олинди

ИИБ ходимини кафеда калтаклаган икки шахс қамоққа олинди
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати
2020 йилнинг 29 ноябрь куни тунги соат 01-00ларда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ навбатчилик қисмига Гулистон шаҳар, Баҳор маҳалласи Тошкент йўли кўчасида жойлашган «Сафина» номли кафеда жанжал бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Унга асосан, воқеа жойига етиб борган ушбу маҳалла профилактика инспектори Гулистон шаҳар ИИО ФМБда, маъмурий назоратда турувчи, «Сафина» кафесини иш юритувчиси бўлиб ишловчи фуқаро Д.С ҳамда уч нафар нотаниш шахслар биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганлигини кўрган. Д.С нинг маъмурий назорат қоидаларини бузиб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганлиги сабабли улар ўтирган жойни ўзининг телефон аппаратида фотосуратга олиб, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириш учун уларни 3-сонли ИИБга боришни таклиф қилган.

Шу вақтда, унинг олдига маст ҳолатда бўлган фуқаро К.Л ҳамда маъмурий назорат остида бўлган Д.С келиб, биргаликда ходимга нисбатан қўпол муносабатда бўлади ва иккаласи бирга профилактика инспекторининг бош, юз қисми ва баданининг турли жойларига уриб-тепиб тан жароҳати етказишади ҳамда инспекторнинг телефон аппаратини олиб, ерга уриб синдириб яроқсиз ҳолатга келтиришади.

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаролар К.Л ва Д.С ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоққа олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИБ ходимини кафеда калтаклаган икки шахс қамоққа олинди