12:02 / 15.12.2020
3 929

Меҳрибон ота меҳрини аямади

Меҳрибон ота меҳрини аямади
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг қарори билан фуқаро Ж.Н.дан ундирувчи Н.Ҳ.нинг икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш бориш белгиланган.

Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Нарпай туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Анчадан бери фуқаро Ж.Н. алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.

Бугунги оғир шароитда муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда Бюронинг Нарпай туман бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, қарздор Ж.Н. билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, бугунги синов кунларида фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди.

Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздорота шу куни фарзандлари таъминотини ўйлаб, вояга етгунига қадар ҳисоблаб, 164 млн. сўм пулни тўлаб берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Меҳрибон ота меҳрини аямади