14:43 / 17.12.2020
2 592

1 гектар ерни расмийлаштириб бериш учун 160 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди

1 гектар ерни расмийлаштириб бериш учун 160 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди
Кадр: Telegram
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Хожикент қишлоғидаги 1 гектар ер майдонини туман ҳокимлигидаги танишлари орқали маҳаллий фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 160 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали орқали маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, муқаддам тўрт маротаба судланган шахс келишилган пулнинг 80 минг долларини олаётган вақтда ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланган.

Ушбу бир гектар ер майдони 80 минг долларни олиш учун фирибгар шахс билан бирга келган унинг икки нафар қариндоши номига 2007 йилда деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун расмийлаштириб берилганлиги аниқланган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 60 минг долларга ер сотмоқчи бўлган туман ҳокими ўринбосари қўлга олингани, Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари 5 минг доллар пора билан қўлга тушгани, шунингдек, Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи 50 минг доллар пора билан ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 гектар ерни расмийлаштириб бериш учун 160 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди