Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтда оммавий равишда кўп қаватли янги уйлар қурилаётганига қарамасдан, уларнинг нархи нега пасаймаётганига оид саволга изоҳ берди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Аввалроқ шаҳар ҳокими маҳаллий депутатларга мурожаатида 2020 йилда 125 та 8444 та хонадонга (595 минг кв.м) эга кўп қаватли уйлар қурилганини маълум қилган эди.
«Кўпчилик ҳамма ёқ қурилиш, қум ва чанг бўлиб кетди, деб норози бўлди. Агар бугунгача Тошкентда оммавий қурилишларни қилмаганимизда бугунги нархлар ҳам бўлмасди. Биз икки ярим — уч йил аввал ўтириб, яқин орада уйларнинг нархи 1 квадрат метрга 1500 доллардан кам бўлмаслигини прогноз қилганмиз. Хабарингиз бўлса, шаҳарда уйларни 2−3 та компания қурарди. Уйларни ҳам сотиш офислари бўлмас эди, қанақадир таниш топишингиз керак эди. Қайсидир офисларга чиқардингиз, тортмани очарди, «50 фоизини қўйинг, битганда оласиз», дерди — 3 йил олдин», — деган ҳоким.
Ҳоким агар Тошкент шаҳрида қурилиш тўхтатиб қўйилса, нархлар кескин ошиши кузатилишини қайд этган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди