13:23 / 24.12.2020
2 419

Чекловларнинг чегараси қаерда? (видео)

Чекловларнинг чегараси қаерда? (видео)
Фото: Видеолавҳадан скриншот
Республика махсус комиссиясининг баёноти билан вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа хўжалик ташкилотларига турли хил корпоратив ва кўнгилочар байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланган эди.

Бунинг ўрнига тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилади, дейилганди баёнотда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яқинда ушбу чекловлар ҳақида алоҳида эслатиб, корпоратив тадбирлар ўтказишга чекловларни бузганлар қатъий жавобгарликка тортилишидан огоҳлантирди.

«Идоралар раҳбарлари назарда тутилган чекловларга қатъий риоя этилиши учун шахсан жавобгар бўладилар. Чекловлар бузилиши кузатилган тақдирда тегишли тартибда ҳайфсан, жарима каби қатор жавобгарлик чоралари кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди», — қайд этилди ССВ хабарида.

Аммо шу кунларда ҳокимлар ва бошқа раҳбарлар иштирокида турли йирик тадбирлар, шоулар ўтказилишда давом этмоқда.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чекловларнинг чегараси қаерда? (видео)