15:15 / 29.12.2020
3 799

Тошкентдаги ЙПХ ходимлари янги формада хизмат олиб бормоқда

Тошкентдаги ЙПХ ходимлари янги формада хизмат олиб бормоқда
29 декабрдан Тошкентда ЙПХ ходимлари синов тариқасида янги намунадаги замонавий, технологик матодан тайёрланган хизмат кийимида фаолият олиб боради. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Хизмат кийими йилнинг совуқ мавсумига мўлжалланган бўлиб, ёғингарчиликдан ҳимоя қилувчи материалдан тикилган. Ёрқин ранг ва ёруғлик қайтарувчи элементлари инспекторларни куннинг исталган вақтида кўзга яхши ташланишига хизмат қилади.

Шунингдек, ЙПХ ходимлари фонар ва ҳуштакка эга янги жезллар билан таъминланган. Синов муваффақиятли ўтса, янги хизмат кийими билан Ўзбекистондаги барча ЙПХ ходимлари таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 23 августдаги қарори билан ички ишлар ходимларининг янги формаси жорий этилиши белгилаб қўйилган. 2019 йилнинг мартида ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари ходимларининг янги намунадаги хизмат либосларида ишлаётгани акс этган суратлар тарқалган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги ЙПХ ходимлари янги формада хизмат олиб бормоқда