14:55 / 31.12.2020
2 085

Ўзбекистон барча мисрликлар учун қалбан яқин давлатдир - Миср ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Ўзбекистон барча мисрликлар учун қалбан яқин давлатдир - Миср ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Кириб келаётган янги 2021 йил муносабати билан Миср ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдурраҳмон ал-Хамиси юртдошларимизга байрам табриги йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

— Ўзбекистон раҳбарияти ва кўпмиллатли халқини кириб келаётган Янги йил билан самимий қутлайман. Ўзбекистон биздан олисда бўлса-да, барча мисрликлар учун у қалбан яқин давлатдир. Янги йил қадрдон халқларимизга бахт, омад ва илиқлик олиб келсин.

Остонада турган 2021 йил Ўзбекистон учун иқтисодий тараққиёт, улкан лойиҳалар ва уларни амалга ошириш йили бўлсин, ўзбек халқига тинчлик ва фаровонлик олиб келсин.

Самимий тилагим – Ўзбекистон олдига қўйган барча эзгу мақсадларига эришсин! Энг муҳими, ҳар биримиз янги йилда бахтли бўлайлик. Зеро, бахт, аввало, соғлиқ-саломатлик, муҳаббат ва муваффақият демакдир. Тан-сиҳатлик ва бахт-саодат барчангизга ҳамиша ёр бўлсин!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон барча мисрликлар учун қалбан яқин давлатдир - Миср ёзувчилар уюшмаси аъзоси