2 262
Ўзбекистондаги Coca-Cola’нинг давлат улушини сотиб олиш учун 3 та таклиф тушгани маълум қилинди
Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Халқаро пресс-клубнинг 30 декабрь кунги сессиясида Coca-Cola Bottlers Uzbekistan, Ltd МЧЖдаги давлат улушини сотиш бўйича олиб борилаётган тайёргарлик ишлари ҳақида гапирди.
«Бугунги кунгача 3 та таклиф келиб тушган. Тартиб-қоидага биноан буни ҳозир айта олмайман. Бу бўйича аукцион бўлади. Rotshild компанияси келган таклифларни йиғади. У аукционнинг бир ‘плошадка’си ҳисобланяпти. Масалан, Rotshild’лар ‘бу компания 40 миллион (доллар) билдирди, буниси 50 миллион ёки 70 миллион доллар’ деб келиб тушган таклифларни бизга тақдим этади. Кимдир 70 миллион бермоқчи бўлса, шу билан Ўзбекистон ҳукумати музокарани бошлайди. Бунинг маъноси шу нархни яна ҳам кўпайтириш бўлади’, — деган Жамшид Қўчқоров.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ўзбекистон ҳукумати Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd МЧЖ ҚКдаги улушини хорижий инвесторга сотмоқчи эканлиги маълум қилинган эди. Европа тикланиш ва тараққиёт банки битимда воситачи сифатида иштирок этиши керак эди. Бироқ кейинроқ мамлакат ҳукуматининг устувор режалари ўзгаргани сабаб жараён тўхтаб қолган эди.
2020 йилнинг март ойида эса Coca-Cola Ўзбекистонга 31 миллион доллар инвестиция киритишни режалаштираётгани, июнь охирларида эса Coca-Cola компанияси оммавий савдолар асосида хусусийлаштирилиши тўғрисида хабар берилганди. Шу йилнинг августида эса Coca-Cola’нинг давлат улуши иккинчи маротаба сотувга қўйилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди