12:00 / 06.01.2021
3 989

Хакерлар: «Тўра Боболов, ‘тупой’ ходимларингиз шарофати билан биз бутун ҳокимият тизимига кириб улгурдик»

Хакерлар: «Тўра Боболов, ‘тупой’ ходимларингиз шарофати билан биз бутун ҳокимият тизимига кириб улгурдик»
Скриншот: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги сайти
Сурхондарёда вилоят, шаҳар ва туманларнинг расмий сайтлари (жами 11 та сайт) 6 январь куни хакерлар ҳужумига учради. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу хабарни тасдиқлаб, ҳозирда тузатиш ишлари кетаётганлигини маълум қилди.

Вилоят ҳокимлиги сайтининг бош саҳифасида қора фонда ушбу ҳужумни Clone Security гуруҳи амалга оширгани тўғрисида ёзув пайдо бўлган.
Хакерлар сайтда қолдирган хабарида бутун вилоят ҳокимлиги тизимига киришганлигини, вилоят ҳокими «яхши мутахассисларга эътибор қаратмаса», унинг ёпиқ қарор ва фармойишлари эълон қилинишини айтган.

«Clone Security» гуруҳи «Дарё» нашрига юборган мурожаатида вилоят ҳокимлиги АКТ бўлимида ишлайдиган ходим икки ҳафта олдин ҳокимлик ишлари бошқармаси бошлиғи томонидан ўз иш кабинетида ўзаро келишмовчилик сабаб калтаклаганлиги айтилган. 16 декабрь куни ҳолат юзасидан ходим Президент виртуал қабулхонасига қилган мурожаати учун расман ишдан олинган.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи АКТ бўлими ходимига Сурхондарё вилояти ҳудудидан чиқиб кетиш шартини қўйганлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг июнида Clone Security хакерлар гуруҳи Ўзбекистон футбол федерациясининг расмий сайтига ҳам ҳужум уюштирганди. Ўшанда федерация сайти, Twitter’даги барча аккаунтлари ва электрон почта манзиллари хакерлар томонидан бузилган. Ундан аввалроқ эса Clone Security ЎзМТРК сайтини ҳам бузиб кирган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хакерлар: «Тўра Боболов, ‘тупой’ ходимларингиз шарофати билан биз бутун ҳокимият тизимига кириб улгурдик»