14:44 / 07.01.2021
3 859

Бухорода ижара уйда фоҳишахона ташкил қилган шахс қўлга олинди (фото)

Бухорода ижара уйда фоҳишахона ташкил қилган шахс қўлга олинди (фото)
Фото: Бухоро вилоят ИИБ
Бухоро шаҳридаги кўп қаватли уйнинг бир нечта хонадонини вақтинча ижарага олиб, турли тоифадаги шахсларнинг хуфиёна учрашувига шароит яратиб берган аёл жиноят устида қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов маълум қилди.

Таъкидланишича, Бухоро туманида яшовчи 50 ёшли аёл Г.Г. Бухоро шаҳридаги Садриддин Айний кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг 4 та хонадонини вақтинча ижарага олган ва ушбу хонадонларда фуқароларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб, фоҳишахона сифатида фойдаланиб келган.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ
Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сон Ички ишлар бўлимига келиб тушган аҳоли мурожаатига кўра, вилоят ИИБ ходимлари томонидан «Орият» профилактик тадбири ўтказилган.

Тадбир давомида фуқаро Г.Г.нинг хонадонларидан бирида соат 23:00 да фуқароларнинг жинсий алоқа қилиши учун шарт-шароит яратиб берилаётгани аниқланган. Хонадондагилар тезкор ходимлар томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамай, ишратхона эшигини очмаган. Шундан сўнг орган вакиллари эшикни бузиб киришга мажбур бўлган.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ
Г.Г. номига олинган ушбу хонадон 1989 йилда туғилган А.Б. ҳамда 1997 йилда туғилган Р.Х.ларнинг жинсий алоқа қилиши учун 7 соатга 100 минг сўмга берилгани маълум бўлган. Олдиндан тайёрлаб қўйилган хонадонларнинг иккинчиси эса 2000 йилда туғилган Д.Ю. ва 1999 йилда туғилган А.Ғ.ларнинг жинсий алоқа қилиши учун 300 минг сўмга берилгани аниқланган.

Г.Г.нинг қилмиши тезкор ходимлар томонидан аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми, «б» банди (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган. Жиноят иши мазмунан кўриб чиқилиб, суд муҳокамасига юборилган.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода ижара уйда фоҳишахона ташкил қилган шахс қўлга олинди (фото)