18:50 / 18.01.2021
2 382

Ўзбекистонда 15 йил доимий яшаётганларга фуқаролик берилиши 1 майдан бошланади

Ўзбекистонда 15 йил доимий яшаётганларга фуқаролик берилиши 1 майдан бошланади
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериш тартибини такомиллаштирилади. Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Дастурга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳада, 2021 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистонга 2005 йил 1 январга қадар келиб, Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси асосида доимий яшаётган, шунингдек, 15 йил давомида Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси асосида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган (чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган) шахслар томонидан истак билдирилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиш тартиби жорий қилиш назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2021 йил 1 май, ижро учун масъуллар - Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил охирида президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида 15 йил давомида муқим яшаган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан тўғри Ўзбекистон фуқаролигини бериш тартиби жорий қилиниши ҳақида гапирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 15 йил доимий яшаётганларга фуқаролик берилиши 1 майдан бошланади