23:06 / 18.01.2021
2 218

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фойдасига 4 млрд. сўмга яқин қарздорлик ундириб берилди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фойдасига  4 млрд. сўмга яқин қарздорлик ундириб берилди
Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлими ижро иши юритувида Тошкент шаҳар Иқтисодий судининг судининг 12.10.2020 йилдаги № 4-1001-2019/1136-сонли ижро варақасига асосан, қарздор “Ўзйўлбутлаш” корхонадан ундирувчи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фойдасига жами 3.989.450.774 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига 06.01.2020 йил куни келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича бўлим давлат ижрочиси М.Тўлаганов томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таьминлаш мақсадида, Қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ сўровномалар юборилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Ўзйўлбутлаш” ккорхонасидан ижро варақада кўрастилган жами 3.989.450.774 сўм қарз пуллари ундирувчи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фойдасига тўлиқ ундирилиб, жорий йилнинг 11 январь куни Қонунининг 41-моддасига асосан амалда тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фойдасига 4 млрд. сўмга яқин қарздорлик ундириб берилди