22:49 / 19.01.2021
2 126

Алишер Султонов: «Ўзбекистонда совуқ об-ҳавонинг янги тўлқини кутилаётганидан хабаримиз бор»

Алишер Султонов: «Ўзбекистонда совуқ об-ҳавонинг янги тўлқини кутилаётганидан хабаримиз бор»
АОКАда «Совуқ кунларда аҳолини газ, электр энергияси ва кўмир билан таъминлашда кузатилаётган муаммолар» мавзусидаги брифинг ўтказилди. Унда Энергетика вазири Алишер Султонов қуйидагиларни маълум қилди.

«Ушбу ҳафтанинг охирига келиб, Ўзбекистонда совуқ об-ҳавонинг янги тўлқини нолдан паст ҳароратгача тушиши кутилмоқда. Биз вазиятдан яхши хабардормиз, муммоларни енгиллаштириш, уй-жойлар ва иш жойларининг барқарор энергия ва газ билан таъминлашга эришиш учун барча чора-тадбирларни амалга оширяпмиз.

Январь ойининг сўнгги ўн кунлигидаги истеъмолчиларга 2 млрд. 318,7 млн. киловатт-соат электр энергияси, 1 миллиард 163 миллион метр куб табиий газ, 19 минг 210 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади. Ҳозирги кунда кўмир омборларида жами 156 минг 635 тонна кўмир ва брикет захираси мавжуд
», деди вазир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)