20:53 / 22.01.2021
2 215

Шавкат Мирзиёев Бухоронинг «Низомий» маҳалласида қурилган янги уйларни бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев Бухоронинг «Низомий» маҳалласида қурилган янги уйларни бориб кўрди
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари Бухоро шаҳрининг «Низомий» маҳалласида қурилган замонавий уйларни бориб кўрди, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.

Таъкидланишича, илгари бу ҳудудда пана-пастқам, канализацияси йўқ уйлар бўлиб, шаҳар кўркини бузиб турган. 2020 йили бу ерда 7 қаватли замонавий уйлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилди.

Шавкат Мирзиёев меҳнат фахрийси Неъмат ота Хотамов хонадонига кирди. Дастурхон атрофида дилдан суҳбат бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Бу оила олдин шу маҳалладаги эски уйда истиқомат қилар эди. Энди барча ушбу замонавий мавзеда яшаётганидан рози.
Президент халқ мана шундай замонавий шароитларда яшашга муносиб эканини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шу ерда Бухоро вилоятида автомобиль йўллари қуриш ва таъмирлаш, Бухоро шаҳрида оқова сув иншоотлари қуриш, эски кўп қаватли уйлар қиёфасини янгилаш режалари ҳақида ахборот берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 21 январда Бухоро вилоятига ташриф буюрганди. Ташриф давомида Президент тўртта туман фаоллари билан учрашди, «Бухоро Варнет» агросаноат мажмуасини бориб кўрди, Bukhara Cotton Textile корхонаси фаолияти билан танишди.

Бундан ташқари, Президент IT-Park’ни бориб кўрди ва ёшлар билан суҳбатлашди. Шундан сўнг Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Бухоронинг «Низомий» маҳалласида қурилган янги уйларни бориб кўрди