Бўстонлиқ тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканига олиб борувчи йўлнинг маълум қисмида автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинча бир томонлама ташкил этилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳам қор ёғганлиги муносабати билан кўплаб фуқаролар айни дам олиш кунларида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларида жойлашган дам олиш масканларига узлуксиз равишда ташриф буюришмоқда.
«Тумандаги автомобиль йўлларининг ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб, турли кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида «4Р-12» «Бектемир-Чорбоғ» автомобиль йўлининг 61-километридан «4Р-6» «Тошкент-Чирчиқ-Чимён» автомобиль йўлининг 57-километрига ўтиш қисмидан, яъни, Бўстонлиқ туманининг Ғазалкент шаҳридан чиқиш жойидан то «4Р-6» автомобиль йўлининг 87-километрига, яъни, Бўстонлиқ тумани «Юсуфхона» аҳоли яшаш жойига қадар автомобилларнинг ҳаракатланиши вақтинча бир томонлама ташкил этилди.
Ушбу ҳолатда барча ҳайдовчилардан вазиятни тўғри тушуниб, ўрнатилган йўл белгиларига риоя қилишларини, хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторларининг ишора ва кўрсатмаларига амал қилиб ҳаракатланишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради