19:00 / 24.01.2021
2 247

Энди товарларнинг нархлари хориж валюталарига боғланиши мумкин

Энди товарларнинг нархлари хориж валюталарига боғланиши мумкин
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Президент қарорлари асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва Ҳукумат орқали жалб этилган чет эл инвестициялари лойиҳалари бўйича Ўзбекистонда реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланиши мумкин.

Илгари мазкур тартиб мавжуд эмас эди.

Концессиялар билан боғлиқ муносабатлар «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади.
Концессия лойиҳаларини рўёбга чиқариш давлат-хусусий шериклик лойиҳалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Эндиликда фақатгина қиймати 1 миллион доллардан ортиқ лойиҳаларининг тендер ҳужжатлари ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларнинг лойиҳалари келишилади.

Киритилган қўшимчалар билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатлари белгиланди.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига оид маълумотларнинг эълон қилинадиган қисми аниқлаштирилди.

Хусусан, бунда қуйидаги маълумотлар расмий веб-сайтларга жойлаштирилади:
▫️лойиҳа тарафларининг номи;
▫️лойиҳанинг фаолият йўналиши;
▫️лойиҳанинг жойлашган ери;
▫️лойиҳани амалга ошириш муддати;
▫️истеъмолчиларга реализация қилинадиган товарларнинг;
▫️лойиҳанинг умумий қиймати;
▫️давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми ва турлари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди товарларнинг нархлари хориж валюталарига боғланиши мумкин