23:05 / 25.01.2021
2 013

Навоийда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-кизларнинг муаммолари ўрганилди

Навоийда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-кизларнинг муаммолари ўрганилди
Навоий вилояти судьялари томонидан очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Хотин қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбир тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида жорий йилнинг 23-24 январь кунлари Навоий вилоят судлари томонидан ўзлари яшаб турган, шунингдек, фаолият кўрсатаётган ҳудудларда сектор раҳбарлари, туман, шаҳар адлия бўлимлари, давлат хизматлари агентлиги, адвокатура, мажбурий ижро бюроси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Навоий вилоятида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, 2021 йилнинг 23 январь кунида Навоий вилоят туманлараро, туман, шаҳар судлари ва маъмурий судлар раислари ҳамда судьялари иштирокида вилоятнинг барча ҳудудларида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий томондан кўмакка муҳтож бўлган хотин-қизлар қабули ташкил этилди ва улар муаммолари ўрганилди.

Мазкур қабул жараёнида жами 181 та “Аёллар дафтари”га киритилган хотин қизларнинг муаммолари ўрганилди, шундан 24 та ҳолатда хотин қизларнинг муаммолари жойида ижобий ҳал қилинди. Жумладан, хотин қизларнинг 2 нафари жамоатчилик асосида ишга жойлаштирилди, 2 та аёлнинг турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги даъво аризалари суд иш юритувига қабул қилинди, 1 нафар қарздорликни бўлиб тўлаш тўғрисидаги аризаси суд иш юритувига қабул қилинган, 1 нафар сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорининг бекор қилиш тўғрисидаги аризаси қабул қилиниб, назоратга олинган, 1 нафар ишга тиклаш тўғрисидаги, 2 нафар никохни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризалари суд иш юритувига қабул қилинган, 1 нафар шахсга нисбатан қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинди, 2 нафар мурожаатчига алимент қарздорлигининг ундириб берилиб, қарздорликнинг қолган қисмини ундириш юзасидан мажбурий ижро бюросига муносабат билдирилди, 10 нафар алимент ундириш тўғрисидаги мурожаатлар қаноатлантирилиб, суд буйруғи ундириш тўғрисидаги аризалар суд иш юритувига қабул қилинган, 1 нафар фуқаро ишга тикланиб, 1 нафар фуқаронинг фуқароликни олиш масаласи ижобий ҳал қилинган.

“Аёллар дафтари”га киритилган аммо сайёр қабулга келишининг имкони бўлмаган хотин-қизлар аҳволидан уларнинг яшаш хонадонига бориб хабар олинди, муаммолари ўрганилди. Мурожаатларнинг 39 таси суд-ҳуқуқ соҳасига, 97 таси ижтимоий масалаларга оид бўлиб, 21 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

Жами мурожаатлар таҳлил қилинганда:
мерос билан боғлиқ – 5 та, (2,8%);
турар жой масаласи билан боғлиқ – 7 та, ( 3,9 %);
суд қарорларидан норози бўлиб билдирилган мурожаатлар - 3 та (1,6);
моддий ёрдам ажратиш тўғрисида - 10 та, (5,5%);
оила–никоҳ масалалари тўғрисида – 7 та, (3,8%);
турар жой олиш учун субсидиялар ажратиш тўғрисида- 13 та, ( 7,2 %);
кредит ажратиш тўғрисида- 13 та, (7,2%);
тадбиркорликни йўлга қўйиш тўғрисида - 5 та, ( 2,8%);
васийликка олиш, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, паспорт ва фуқаролик олиш тартиби тўғрисида - 5 та, ( 2,8%);
ишга тиклаш тўғрисида - 5 та, (2,8% );
иш билан таъминлаш ҳақида - 58 та, (32,1 %);
алимент ундириш билан боғлиқ - 25 та, (13,8%);
бошқа масалалар - 24 та (13,8%) ни ташкил қилган.

Ҳимоя ордери бериш тўғрисида 1 нафар фуқаро мурожаат қилган.
Очиқ мулоқотлар ва тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Навоий вилоят суди

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-кизларнинг муаммолари ўрганилди