date
views 1 628

Автобусда яширилган товар-моддий бойликлар фош бўлди

Автобусда яширилган товар-моддий бойликлар фош бўлди
Божхона чегараларидан товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро С.Б. бошқарувидаги “Yutong” русумли автобус инспекцион курик мажмуасидан ўтказилди.

Натижада, автобусда умумий қиймати 28,3 миллион сўмлик ҳар хил турдаги автоуловларга мужалланган эҳтиёт қисмлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автобусда яширилган товар-моддий бойликлар фош бўлди