22:20 / 29.01.2021
2 019

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан Мўйноқда казино қурилиши тасдиқланмоқда

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан Мўйноқда казино қурилиши тасдиқланмоқда
Фото: «Podrobno.uz»
«Ишонч» нашри журналисти Есимхон Қаноатов тегишли ҳужжатларга асосан Мўйноқ чўлида Ўзбекистонда тақиқланган, таваккалчиликка асосланган қимор ўйини — казино қурилиши режалаштирилаётгани ҳақидаги мулоҳазалари билан бўлишди.

Таъкидланишича, «Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида алоҳида мақомга эга туристик-кўнгилочар зонасини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар» режаси, яъни ‘йўл харитасиъга асосан бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов томонидан Мўйноқда казино қурилиши тасдиқланмоқда.

«Йўл харитаси»да Мўйноқ туманида алоҳида мақомга эга туристик-кўнгилочар зонасини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳи тасдиқланган. Ишчи гуруҳ таркибига бош вазири ўринбосари Сардор Умрзоқов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Абдулазиз Оққулов, бош прокурор ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов ва бошқалар киритилган.

Мазкур ҳужжатда ишчи гуруҳга хорижий давлатларнинг таваккалчиликка асосланган ўйинлар, казино ва шу турдаги бошқа ўйинларни ташкил этиш билан боғлиқ қонун ҳужжатларини ҳамда амалий тажрибани ўрганиш белгиланган. Шунингдек, ишчи гуруҳга таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш билан боғлиқ миллий қонунчиликни инвентаризация қилиш ҳам топширилган.

«Йўл харитаси» бандларида казино бизнесини электрон ва реал кўринишда ташкил этиш ва шу каби таваккалчиликка асосланган ўйинларда иштирок этиш, пул ўрнига махсус жетонлар, фишкалар ва бошқа тўлов услубларини қўллаш бўйича қоидаларни тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқукий ҳужжат ишлаб чиқиш ҳам назарда тутилмоқда.

«Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни давлат томонидан тартибга солиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам эътибордан ҳоли қолдирилмаган. «Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида алоҳида мақомга эга бўлган туристик-кўнгилочар зона ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш ҳам алоҳида белгиланган.

«Демак, Ўзбекистонда илк бор казино ва шу каби таваккалчиликка асосланган ўйин зоналари Мўйноқда ташкил қилиниши ҳақиқатга яқин», — деб ёзади журналист Есимхон Қаноатов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан Мўйноқда казино қурилиши тасдиқланмоқда